АҚШ ҳарбий раҳбарияти 29 январ куни Афғонистоннинг Ғазна шаҳрида содир бўлган ва АҚШнинг 7 ҳарбийсини нобуд қилган портлаш сабабларини ўрганишга киришди.

“Ассошиэйтед пресс” хабарига кўра, расмийлар портлаш махсус уюштирилган ёки бахтсиз ҳодиса бўлиши мумкин, деган икки йўналишда текширув ўткизмоқдалар.