29 январ тунида Озарбайжоннинг Ленкоран шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бири қулаб тушди.

Натижада 6 киши қурбон бўлди.
Интерфакс ахборот агентлигига кўра, 15 киши оғир аҳволда касалхонага келтирилган. Яна бир неча киши эса уй ҳаробалари остида қолган. Маълумотларга кўра, уй ўта таъмирталаб бўлган.