Бугун НАТОнинг янги Бош Котиби Жап де Хууп Шеффер АҚШ Президенти Жорж Буш билан учрашади.

Шеффер НАТО доирасида тез ҳаракат қилувчи ихчам ҳарбий қисмлар ташкил этиш ташаббуси билан чиқмоқда.
“Бизга ҳар қандай вазиятда ҳам ҳаракат қила оладиган тезкор гуруҳлар керак. Бу масалани биз келгуси пайшанба куни НАТО ташкилотига аъзо давлатлар мудофаа вазирларининг Мюнхенда бўладиган норасмий учрашуви доирасида муҳокама қиламиз”, - деди Шеффер.