Жаҳон Банки урушдан кейинги Ироқни тиклаш махсус жамғармасини ташкил этди.

Донор мамлакатлар ушбу жамғарма билан алоқада бўладилар. Жамғарма Ироқдаги лойиҳаларни молиялаш билан шуғулланади.
Ўтган йилнинг октябрида Ироқ бўйича ўтган Испания анжуманида донор мамлакатлар Ироқни қайта тиклаш учун 32 миллиард доллар ажратишга келишиб олган эдилар. Жаҳон Банкига кўра, Ироқни қайта тиклаш учун 55 миллиард доллар керак бўлади.