Ройтер ахборот агентлигига кўра, Покистон ядро қуроли яратувчиларидан бири бўлган Абдул Қодир Хон Покистон Бош вазири маслаҳатчиси лавозимидан озод этилган.

Айни пайтда Қодир Хон бир гуруҳ олимлар қаторида Покистон ядровий технологияларини Корея, Эрон ва Ливияга яширинча етказиб берилгани хусусида тергов қилинмоқда.