Ассошиэйтед пресс ахборот агентлигига кўра, Афғонистон раҳбари Ҳамид Карзай 17 январ куни Америка қўшинлари Ўрузгон вилоятини бомбардимон қилганларида, тинч аҳолидан 10 киши қурбон бўлганлигини тасдиқлаган.

“Бу борадаги текширув тугалланди. Мен ҳисоботни олдим. Афсуски, ҳарбий амалиёт натижасида тинч аҳоли ўртасида қурбонлар бор. Улар болалар, аёллар ва эркаклардир. Мен Ўрузгон вилоят ҳокимидан уларнинг руйҳатини беришни илтимос қилдим. Қурбон бўлганларнинг қариндошларига ҳукумат томонидан ёрдам берилади”, - деди Ҳамид Карзай.
Афғонистондаги АҚШ ҳарбий қўмондонлиги эса, “Бомбардимондан фақат “Толибон” ҳаракатининг қуролли гуруҳи йўқ қилинган, тинч аҳолига хеч қандай зиён етмаган”, деб маълумот тарқатган эди.