БМТ Хавфсизлик Кенгаши “Ал-Қайда” ва “Толибон” ҳаракатларига қарши санкцияларни жорий этиш тўғрисида қарор чиқарди.

Қарорга биноан БМТ Хавфсизлик Кенгашига аъзо давлатлар жорий йилнинг 31 мартигача бу икки ташкилотга нисбатан қўлланиладиган санкцияларни эълон қилишлари шарт. Хавфсизлик Кенгаши бу қарорни бажармаган давлатлар халқаро миқёсда маънавий изоляция қилинишини билдирди.