Бугун Токиода АҚШ Давлат Котибининг ўринбосари Ричард Армитеж Япония Мудофаа Вазири Сигеру Исиба билан учрашди.

Учрашувда Шимолий Корея ядровий дастури юзасидан пайдо бўлган зиддиятни тинч йўл билан бартараф этиш масаласи муҳокама қилинди. Ричард Армитеж бу борада шундай деди:
“Президент Буш бу зиддиятни дипломатик йўллар билан бартараф этиш мумкинлигига аниқ ишора берди. Президент агар ПШимолий Корея ўз ядровий дастуридан тамомила воз кечса ва буни исботласа, Қўшма Штатлар Шимолий Корея хавфсизлигини хужжатлар орқали кафолатлашини таъкидлади”, - деди Ричард Армитеж.