АҚШ Президенти Жорж Буш ушбу ҳафтада Ироқда оммавий қирғин қуроллари мавжуд, деб тасдиқлаган Америка разведка хизмати фаолияти тафтиш қилинишини билдириши мумкин.

Бу ҳақда Ғарб ахборот агентликлари ўз номини айтишни истамаган Оқ Уй расмийсига таянган холда маълумот тарқатганлар.
Ўтган ҳафтада Ироқдаги қуроллар бўйича Америка экспертлар гуруҳининг собиқ раҳбари Дэвид Кей, Ироқда оммавий қирғин қуроллари топилмагач, Вашингтонни разведка маълумотларини тафтиш этишга чақирган эди.