Ҳаж маросимининг “Шайтонга тош отиш” амали пайтидаги тиқилинчда нобуд бўлган зиёратчилар сони 244 киши, деб маълум қилинди.

Aудия Арабистони Ҳаж Вазири Амин Маданий фожиа ҳақида “Озодлик” радиосига шуларни билдирди:
“Тўс-тўполон ва тиқилинч деярли 27 минут давом этди. Бу жойга зудлик билан хавфсизлик хизмати, шифокорлар етказиб келинди. Тош отиш маросимининг жиҳатларидан бири шуки, у ерда одамлар жуда зич жойлашган бўлади”, - деди Амин Маданий.
Ҳаж Вазирининг билдиришича, нобуд бўлганларнинг кўпчилиги Саудия фуқароларидир. Бироқ, Саудия Хавфсизлик Хизматининг “Ройтер” ахборот агентлигига билдиришича, нобуд бўлганларнинг асосий қисми Покистон, Индонезия ва Бангладешдан келган зиёратчилардир.