Бугун Индонезиянинг Бали оролида жануби-шарқий Осиёда терроризмга қарши курашга бағишланган Халқаро анжуман иш бошлади.

Анжуманда дунёнинг 30 мамлакатидан вакиллар иштирок этмоқда. Анжуман олдидан Индонезия ва Австралия ҳукуматлари террористик ташкилотларни молиялаштиришнинг олдини олишда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги шартномани имзоладилар.
Бали оролида 2002 йилда 200 одам террор қурбони бўлган.