Бугун Британия Ташқи Ишлар Вазири Жэк Строу Қозоғистон пойтахти Остонага ташриф буюрди.

"Мен бу ерга Буюк Британия ҳукумати учун Қозоғистон билан ўзаро муносабатларимиз қанчалар муҳим эканлиги ва Қозоғистоннинг минтақа ва ундан ташқаридаги аҳамиятини урғулаш учун келдим", - деди Британия Ташқи Ишлар Вазири жумладан.
Строуга кўра, Британия ва Қозоғистон Каспий минтақасидаги энергия захираларидан фойдаланишда ўзаро манфаатдордирлар.