Халқаро Валюта Жамғармаси Тожикистон ҳукумати молия соҳасида қатъий чоралар кўрмаганини ва натижада ўтган йили инфляция даражаси юқори бўлганини билдирди.

Халқаро Валюта Жамғармасининг Тожикистондаги миссияси бошлиғи Роберт Кристиансенга кўра, 2003 йилда Тожикистонда инфляция 13.7 фоизни ташкил этган. Халқаро Валюта Жамғармаси Тожикистон ҳукуматига 2004 йилда инфляция даражасини 7 фоиз даражасида сақлаб туришни тавсия этди.