Бугун Европа Иттифоқининг кенгайиш масалалари бўйича комиссари Гунтер Верхёген Қибрисни бирлаштириш ҳақидаги шартнома Европа Иттифоқи шу йил май ойида кенгайгунига қадар имзоланиши мумкинлигига умид билдирди.

Қибрисни бирлаштириш бўйича навбатдаги музокаралар даврасини бошлаш учун БМТ Бош Котиби Кофи Аннан Қибриснинг юнон ва турк қисми раҳбарларини Ню Йоркка таклиф қилган.
Маълумки, жорий йил май ойида Қибриснинг Европа Иттифоқига қўшилиши режалаштирилган.