Ироқда келаси ойлар ичида сайловлар ўтказиш учун қулай шароит бор ëки йўқлигини текшириш мақсадида БМТ делегацияси Бағдодга етиб борди.

БМТ Бош Котиби Кофи Аннаннинг айтишича мазкур делегация Ироқ лидерлари ва АҚШ маъмурияти вакиллари билан маслаҳатлашувлар ўтказади.
Айрим ироқликлар сайловлар ҳокимият ироқликларга топширилишидан олдин ўтказилишини истамоқдалар. Ҳокимиятнинг топшириш 30 июнга белгиланган. Бироқ, АҚШ расмийларига кўра, қисқа вақт ичида сайловлар ўтказишни ташкил этиб бўлмайди.