АҚШ Президенти Жорж Буш Ироқнинг оммавий қирғин қуроллари ҳақидаги разведка маълумотлари бўрттириб кўрсатилгани ҳақидаги даъволарни текширувчи комиссия аъзолари рўйхатини эълон қилди.

Тўққиз кишидан иборат комиссияга Республикачилар партияси ҳамда мухолифатдаги Демократлар партияси вакиллари киритилган.
Бушнинг жума куни мухбирларга айтишича, у масалага оид сўнгги ҳисоботни 2005 йилнинг март ойида эълон қилади.