Лос – Анжелесда мусиқа оламидаги нуфузли “Грэмми” мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Биринчи мукофот “кантри” мусиқаси юлдузи марҳум Жонни Кэшу ва унинг рафиқаси Жун Картерга берилди.
Америкалик хонанда Бейонсе эса бирданига беш номинацияда ғалаба қозонди. Тантанада Бейонсе ўз қўшиқларидан бирини ижро этди:
АҚШ ва Шўролар Иттифоқининг собиқ Президентлари Билл Клинтон ва Михаил Горбачев ҳамда италиялик актриса Софи Лорен Сергей Прокофьевнинг “Петя ва бўри” мусиқали эртагига овоз берганликлари учун “Грэмми” мукофотига сазовор бўлдилар.