Белградда Сербия Бош Вазири Зоран Жинжичнинг ўлдирилиши юзасидан маҳкама жараёни давом этмоқда.

Хабарларга кўра “Земан тўдаси” жиноий гуруҳининг 36 вакили Зоран Жинжични ўлдирганликда айбланиб маҳкамага тортилган.
Бугун адвокатлар суд раисини алмаштиришни талаб қилишди. Адвокатларга кўра, суд раиси “Земан тўдаси”га рақобатчи бўлган бошқа бир гуруҳнинг аъзосидир.