8 феврал куни Швейцарияда жинсий асосдаги зўравонликларни содир этувчилар ва куч ишлатишга мойил жиноятчиларга бериладиган жазо муддатларига ўзгартириш киритиш борасида референдум ўтказилди.

Референдумда қатнашган швейцарияликларнинг 54 фоизи бундай жиноятчиларга умрбод қамоқ жазоси берилиши учун овоз бердилар.
Швейцария ҳукумати эса умрбод қамоқ жазоси қўлланилишига қаршилик қилмоқда. Ҳукумат фикрича, умрбод қамоқ жазосининг қўлланилиши, жиноятчининг тўғри йўлга қайтишига тўсқинлик қилади.