Ройтерс ахборот агентлигига кўра, бугун Вьетнамда парранда гриппидан бир киши нобуд бўлган.

Шу кунгача парранда гриппидан Жануби - Шарқий Осиё мамлакатларида 19 киши халок бўлди.
Кеча Хитой расмийлари олти вилоятдаги парранда фермаларида касаллик ўчоғи аниқланганлигини маълум қилдилар. Бироқ Хитойда шу кунгача парранда гриппига чалинган беморлар аниқланмади.