Сенатор Жон Керри Демократик партиядан АҚШ президентлигига номзод кўрсатиш бўйича бирламчи сайловларда яна бир ғалабани қўлга киритди.

Жон Керри Мейн штатида ўтказилган тадбирда 48 фоиз овоз олди. Шундай қилиб Керри 12 штатдан 10 тасида ғалаба қозонди.
Сенатор Керри Ричмонд шаҳрида сўзлаган нутқида шундай деди:
“Ўйлайманки, Америка халқи фактларни билиши керак. Бугун бизнинг хавфсизлигимиз хавф остида. Агар бир ойдан кейин Шимолий Корея бош муаммога айланса ва Президент Буш БМТга мурожаат қилади, БМТ унинг гапларига ишонадими? Мен Ироқдаги оммавий қирғин қуроллари ҳақидаги разведка маълумотлари ҳақида ҳамма нарсани аниқлаш шарт деб биламан”, - деди Жон Kерри.