Бугун Жазоирда Нефт Экспорт Қилувчи Давлатлар Ташкилоти – ОПЕКка аъзо давлатлар нефт вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Йиғилишда нефт қазиб чиқаришни кунига бир миллион баррелга камайтиришга келишилди. Бундан асосий мақсад жаҳон бозорларидаги нефт нархини барқарор сақлаб туришдан иборат. ОПЕКка аъзо давлатларнинг нефт вазирлари йиғилиши қабул қилинган қарор 1 апрелдан кучга киради.