Бугун Франция Парламентининг Қуйи Палатаси аъзолари ўқувчиларнинг таълим муассасаларига диний белгиларни англатувчи либосларда келишини таъқиқлаш ҳақидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқулладилар.

Таклиф этилган қонун лойиҳасини ёқлаб 494 депутат, унга қарши 36 депутат овоз берди.
Франция Бош вазири овоз бериш натижасини олқишлади.