Бугун Чеченистон пойтахти Грознийда юк машинаси ерга кўмилган минада портлагани оқибатида олти одам нобуд бўлди.

Милиция расмийларига кўра, қурбон бўлганларнинг ҳаммаси Россия ҳарбийлари учун ишлаётган маҳаллий одамлар бўлган. Мазкур ҳужумни чеченларнинг қуролли гуруҳлари уюштиргани тахмин қилинмоқда.