Бугун Лондонда Британия Бош Вазири Тони Блэр ва Ташқи Ишлар Вазири Жэк Строу Ливия Ташқи ишлар вазири Абдул Раҳмон Шалқам билан музокара олиб бордилар.

Жэк Строу сўзлашувлар “самарали” бўлганини айтди:
“Ливия Ташқи Ишлар Вазири Шалқам билан музокараларимиз жуда самарали бўлди. Унда қатор масалалар жумладан икки томонлама алоқалар, минтақавий ва бошқа масалалар муҳокама қилинди. Сўзлашувларга Бош вазир Тони Блэр ҳам қўшилди ва кейинроқ у билан юзма-юз музокара бўлиб ўтди”, - деди Жэк Строу.