Бугун эрталаб Бағдодда яна портлаш содир этилди.

Унинг оқибатида 36 кишининг ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда. Америка ҳарбийларига кўра, Бағдоддаги Ироқ Армиясига чақирув пункти яқинида ичига мина қўйилган автомобил портлаган. Портлаш гувоҳи бўлган Аббос Фадил исмли ироқлик фуқаро гапиради: "Кўчада турган икки юзга яқин ироқлик ёшлар орасида мен ҳам бор эдим. Бомба зарбаси бизни улоқтириб юборди. Аммо америкаликларга зиён етмади. Чунки улар чақирув пункти ичкарисида эди", - дейди Аббос.
Кеча Ал-Искандария шаҳрида полиция участкаси яқинида содир этилган портлаш оқибатида 50 киши нобуд бўлган эди.