АҚШ Президенти Жорж Буш Миллий Мудофаа Университетида сўзлаган нутқида, оммавий қирғин қуроллари тарқалиши олдини олишда халқаро ҳамжамиятни ҳамкорликка чақирди.

Жорж Буш жумладан шундай деди:
“Биз ҳамма йўналишларда ҳаракат қилишимиз керак. Биз оммавий қирғин қуроллари ёки уни ишлаб чиқариш технологияларини сотишдаги воситачиларни, сотувчиларни ва харидорларни излаймиз. Оммавий қирғин қуроллари тарқатувчиларга айтадиган гапимиз аниқ ва қатъий: биз сизни топамиз ва сизларни қўлга олмагунимизча таъқиб этамиз”, - деди Жорж Буш.