Бугун Беларус полицияси Европа билан яқинлашишни талаб қилиб намойиш ўтказганлардан 6 кишини қамоққа олди.

Мухолифатдаги "Ëшлар жабҳаси" томонидан севишганлар куни муносабати билан ташкил этилган ушбу намойишда 30га яқин одам "Мен Европани севаман" деган шиор билан иштирок этди.
Қамоққа олинганлар орасида "Ëшлар жабҳаси" лидери ҳам бор.