“Ассошиэйтед Пресс” ахборот агентлигига кўра, бугун Яқин Шарқда ҳаво кескин совиб кетган.

Сурияда қор ёққанлиги муносабати билан барча мактаблар, корхоналар ва давлат ташкилотлари ёпилган. Иорданияда қор ва шамол туфайли йўл ҳаракати тўхтатилган. Ливияда шамол электр линиясини узиб ташлаган. Бу ерда бир киши узилган электр линиясига дуч келиб, нобуд бўлган. Исроилда бугун кучли шамол бўлди ва қор ёғди.