Хабарларга кўра, Афғонистондаги аксилтеррор кучлар томонидан 40 киши қўлга олинган.

Улардан иккитаси Толибон ҳаракатининг ўрта бўғин раҳбарлари эканлиги айтилмоқда.
Шунингдек, аксилтеррор кучлар расмийси Брайан Хилферти Гилменд вилоятидаги ҳарбий амалиёт пайтида қурол ва ўқ-дори мусодара қилинганлигини билдирди. Айни пайтда Афғонистон жануби-шарқида аксилтеррор кучларнинг 11 минг аскари толибон ва “Ал- Қойда” қуролли гуруҳларини қидирмоқда.