БМТ экспертларига кўра, парранда гриппи тарқалишининг олдини олиш бўйича тадбирлар хеч қандай самара бермаяпти.

Айни пайтда парранда гриппи Осиёнинг 10 мамлакатига тарқалган ва шу касалликдан 20 киши нобуд бўлган.
Халқаро ташкилотлар ва Осиё давлатлари ҳукуматлари яқин кунларда Бангокда касаллик тарқалишининг олдини олишга бағишланган анжуман ўтказишга ҳозирлик кўрмоқдалар.