Исломободда Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги музокаралар давом этмоқда.

Сўнгги уч йилда биринчи маротаба ўтказилаётган бу музокарада Кашмир муаммоси муҳокама қилинмоқда. Ҳиндистон ва Покистон Кашмир учун икки марта уруш эълон қилган эди.
Ҳиндистон Ташқи Ишлар вазири Шашнак музокараларнинг бориши ҳақида шундай деди:
“Музокаралар ўтказиш заруратини тушуниб етганимизнинг ўзиёқ муросадир. Шунингдек, биз эртами-кечми икки томонни қаноатлантирадиган битимга келга олишимизни ҳам тушунамиз”, - деди Шашнак.