“Хеврондаги муваққат халқаро ҳозирлик” ташкилоти Исроил ҳукумати фаластинликларни шаҳардан чиқиб кетишга мажбур қилмоқда, деб баёнот берди.

Ташкилот кузатувчиларига кўра, Хевронда фаластинликлар ўта оғир шароитда яшамоқда. Исроил инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотларидан бири тарқатган хабарда, ўрта ҳисобда 35 минг фаластинлик шаҳарни тарк этгани айтилади.
Исроил ҳарбий раҳбарияти эса, Хеврондаги фаластинликларга зиён етмаслиги учун ҳарбийлар барча чораларни қўллаётганликларини билдирди.