Ироқда икки АҚШ аскари нобуд бўлди.

АҚШ ҳарбийларига кўра, Бағдод ташқарисидаги йўл ёқасида пиёда патрул соқчиларга қарши уюштирилган бомба ҳужуми натижасида нобуд бўлганлар сони тўрт кишига етган. Кеча Халдияда юз берган мазкур воқеада америкалик икки аскар, ироқлик таржимон ва бир ироқлик полициячи нобуд бўлган.
Бугун Бағдоддан шимолда жойлашган Балад шаҳри яқинида содир этилган портлаш натижасида камида бир америкалик аскар яраланди.
Бугун АҚШнинг Ироқдаги Маъмурияти бошлиғи Пол Бремер Италия ва бошқа давлатларни Ироқдаги ўз қўшинларини камида 2005 йил декабр ойи охиригача ушлаб туришга чақирди.