Грузия Президенти собиқ Президент Эдуард Шеварнадзега даҳлсизлик кафолатланишини айтди.

Бугун Грузия Президенти Михаил Саакашвилининг маъмурияти ҳукумат яқин кунларда собиқ Президент Эдуард Шеварнадзенинг даҳлсизлигини кафолатлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини Парламент муҳокамасига тақдим этилишини билдирди.
Ушбу баёнотдан бир оз олдин Грузия Прокуратураси ходимлари собиқ Президент Эдуард Шеварнадзенинг куёвини мамлакатдан чиқиб кетишга уринган пайтда, Тбилиси аэропортида самолёт ичида ҳибсга олдилар.
Жиа Жохтаберидзе қўлга олиниши жараёнини мамлакат Бош Прокурори шахсан кузатди. Жохтаберидзе мамлакатни тарк этмаслик ҳақидаги мажбуриятини бажармагани учун ҳибсга олинган. Куёв боланинг мамлакатни тарк этиши таъқиқланишига эса, даромадини солиқдан яширганлиги юзасидан олиб борилаётган текширув сабаб бўлган.