Бугун Римда атроф-муҳитни муҳофаза қилиувчи 31 партиянинг икки кунлик йиғилиши иш бошлади.

Анжуманда Европа Яшиллар Партияси уюшмасига асос солиниши кутилмоқда.
Бу биринчи ҳақиқий умумевропа сиëсий партияси бўлади ва у июн ойига белгиланган Европа Парламенти сайловлари олдидан умумий платформа қабул қилади.
Германия Ташқи Ишлар Вазири Йошка Фишернинг ушбу янги партияага етакчилик қилиши кутилмоқда.