Бугун Эрон Марказий сайлов комиссияси жума куни бўлиб ўтган парламент сайловлари натижаларини ҳисон-китоб қилмоқда.

Васийлар Кенгаши мазкур сайловни "Эрон тарихида кескин бурилиш", дея таърифлади.
Васийлар Кенгаши баëнотида айтилишича, ушбу сайлов парламентни ислоҳотчилар таъсиридан озод этиб, уни кучли ва таъсирчан руҳонийлар бошқарувига топширади.
Сайловда қанча овоз берувчи қатнашгани ҳозирга қадар маълум бўлгани йўқ. Натижалар эса эртага эълон қилиниши мумкин.