Халқаро Атом Энергияси Агентлиги раҳбари Муҳаммад ал Барадей расмий сафар билан Ливияга борди.

Бу ерда у мамлакат расмийлари билан Ливия ядровий дастурини тугатиш масаласида музокаралар ўткизади.
Халқаро Атом Энергияси Агентлигига кўра, Ливия ядровий қуролга эга бўлиш даражасига етган давлатдир. Ал Барадей сафаридан кўзланган яна бир мақсад- Ливиянинг ядровий технологияларни қайси йўллар билан сотиб олганлигини аниқлашдир.