АҚШ Мудофаа Вазирлиги янги туркумдаги “Comanche” вертолётларини лойиҳалаштириш дастури тўхтатилганини эълон қилди.

Ушбу дастурга 21 йил ичида 7 миллиард доллар сарфланди. Пентагонга кўра, “Comanche” дастурига ажратилган маблағга “Black Hawk” туркумидаги верталётлар сотиб олинади.
Мутахассисларга кўра, “Comanche” лойиҳасининг ўта қимматлиги унинг тугатилишига сабаб бўлган.