Кеча Ироқда вертолёт қулаши оқибатида АҚШнинг икки ҳарбийси ҳалок бўлди.

Боғдодда иттифоқчи кучларга ҳужум уюштиришда айбланиб, 20 киши қўлга олинди ва катта миқдордаги портловчи модда мусодара қилинди.
Киркўк шаҳрида мингдан ортиқ ироқлик туркман ўзларининг сиёсий ва маданий ҳуқуқлари кенгайтирилишини талаб қилиб намойиш ўтказди.