Пекинда Шимолий Кореянинг ядровий дастури бўйича музокаралар бошланди

Бугун Пекинда Шимолий Кореянинг ядровий қуроллар дастури бўйича олти давлат вакиллари иштирокидаги музокараларнинг навбатдаги давраси бошланди.
Дипломатларга кўра, Шимолий Корея ўзининг ядровий қуроллар дастурини тўхтатиши эвазига мамлакатга энергия соҳасида ёрдам кўрсатилишини сўраган. Мазкур таклифни Жанубий Корея, Хитой ва Россия қўллаб-қувватлаган. Учрашув иштирокчилари музокараларнинг биринчи кунини ижобий, дея баҳолаганлар.