Россия Қатардан элчихонага юборилган хавфсизлик хизмати ходимлари озод этилишини сўради

Россия Ташқи Ишлар Вазири ўринбосари вазифасини вақтинча бажараётган Александр Салтанов бугун Қатар ҳукуматини Россия хавфсизлик хизматининг икки ходимини озод этишга чақирди.
Кеча Қатар Ички Ишлар вазирлиги икки нафар Россия фуқаросини Чеченистон собиқ муваққат Президенти Зелимхон Яндарбиев жонига суиқасд уюштирганлик айби билан ҳибсга олинганини эълон қилган.
Яндарбиев шу ой бошида машинага ўрнатилган бомба портлагани туфайли нобуд бўлган эди. Салтановга кўра, Россия терроризмга қарши кураш мақсадида Қатардаги ўз элчихонасига икки ходимини жўнатган. Аммо Россия расмийлари агентлар суиқасд воқеасига алоқадорлигини рад этмоқдалар.