Бугун Москвада бир супемаркетга қарашли кичикроқ бинонинг томи қулаб тушгани оқибатида камида 7 киши жароҳатланди.

Азизулло Орол
Бугун Москвада бир супемаркетга қарашли кичикроқ бинонинг томи қулаб тушгани оқибатида камида 7 киши жароҳатланди.
Шаҳар маъмурияти матбуот вакили Сергеи Цойнинг маълум қилишича¸ Москвадаги Германия чавдо марказига қарашли бинолардан бирининг 1800 квадрат метрли томи қулаб тушган. Унга кўра¸ жавобгарлик Германия фирмаси зиммасига юкланади.

Бундан икки ҳафта олдин Москвадаги аквапаркнинг томи қулагани натижасида 27 киши ҳалок бўлган эди.