Филлипиндаги “Абу Сайёф” гуруҳи жума куни паромда бўлган ёнғин масъулиятини зиммасига олди.

Жума куни содир бўлган ёнғинда 180 кишининг бедарак йўқолганлиги айтилмоқда. “Абу Сайёф” гуруҳи раҳбарларидан бирининг маҳаллий радиода чиқиш қилиб айтишича, ушбу ёнғин Минданао оролидаги мусулмонларга уюштирилган ҳужум учун қассосдир. Филлипин расмийлари эса бу ахборотни рад этмоқдалар. Мамлакат транспорт вазири Леандро Мендоса:
. “Бу ахборот нотўғридир. Эслатиб қўймоқчиманки, ёнғин чиқишига паром машина бўлимидаги портлаш сабаб бўлган”,- . деб билдирди