“Нью-Йорк таймс” газетасининг ёзишича, Саддам Ҳусайн ҳукумати БМТ томонидан Ироққа ажратилган бир неча миллиард доллар маблағни ўзлаштириб юборган.

Газета бу борада Ироқ Бошқарув Кенгаши ва бошқа хужжатларга асосланади. “Нью-Йорк таймс”га кўра, БМТ “Нефт эвазига озиқ-овқат” дастури юзасидан Ироққа ажратган маблағлар Россия ва Европанинг бир қатор компаниялари кўмагида ўзлаштириб олинган.