Жанубий Кореянинг автомобил ишлаб чиқарувчи “KIA Motors Corporation” ширкати Словакияда автомобил заводи қурадиган бўлди.

Автомобил ишлаб чиқариш бўйича Жанубий Кореянинг иккинчи йирик ширкати ҳисобланган “KIA Motors Corporation” ширкати Европа мамлакатларида сотиш учун Словакиянинг Зилина шаҳрида автомобиллар ишлаб чиқарадиган бўлди.
Ширкат маълумотига кўра, 870 миллион доллар қийматидаги ушбу лойиҳани амалга ошириш ишлари жорий йилда бошланади. КИА 2006 йилда ишга тушадиган автомобил заводи учун 2 минг 400 нафар маҳаллий фуқарони ишга ёллашни режалаган.