АҚШ Гаитидаги исёнчиларни ўз қуролларини топширишга чақирди

Абдуллоҳ Эргаш
АҚШ расмийлари Гаити пойтахти Порто Пренсни ишғол этган исёнчиларни қуролларни топшириб, уйларига тарқалишга чақирди.
АҚШ Давлат Котиби ёрдамчиси Рожер Норега исёнчиларни “қаланғи-қасанғилар” деб атади ва Гаитини сиёсий барқарорлаштириш жараёнида уларга ўрин берилмаслигини билдирди.
Гаити Президенти Аристид мамлакатдан қочиб кетгандан сўнг, бу ерга Франция ва АҚШ қўшинлари киритилмоқда. Хабарларга кўра, улар мамлакатни барқарорлаштириш учун хизмат қиладилар.