Чеченистон Бош вазири истеъфога чиқишини билдирди

Абдуллоҳ Эргаш
Чеченистон Бош Вазири Анатолий Попов меҳнат татили тугагандан сўнг истеъфо беришини билдирди.
Анатолий Попов ўтган йилнинг сентябрида заҳарланиш аломатлари билан касалхонага ётқизилган эди. Чеченистон Президенти Аҳмад Қодиров Поповнинг истеъфо берганлигини тасдиқлади. Айни пайтда Чеченистон Бош Вазири вазифасини Эли Исаев вақтинчалик бажармоқда.