Россиянинг "Мемориал" инсон ҳуқуқлари ташкилоти Москва ҳукуматини "Ҳизбут-Таҳрир" исломий гуруҳи аъзоларини таъқиб этаётганликда айблади.

Бугун Москвада ўтказилган матбуот анжуманида "Мемориал" вакили Виталий Пономарев "Ҳизбут-Таҳрирнинг юзлаб аъзолари Россияда асоссиз таъқиб-тазйиқлар қурбони бўлаётганликларини таъкидлади. Пономорев Россия Федерал Хавфсизлик Хизматини исломий гуруҳлари ҳақида нотўғри ахборот тарқатганликда айблар экан, ноқоқнуний хатти-ҳаракатлар учун террорчликка қарши курашни бахона қилиш тоқат қилиб бўлмайдиган холатдир, деди.