Сербия Бош Вазири ҳукумат расмийсини ишдан бўшатди

Абдуллоҳ Эргаш
Сербиянинг янги Бош вазири Воислав Коштуница Ҳаага Халқаро Трибунали ҳарбий жиноятларни содир этишда айблаётган ҳукумат расмийси Сретен Лукични лавозимидан озод қилди.

Лукичнинг Ҳааҳа Халқаро Трибуналига топширилиш топширилмаслиги ҳали аниқ эмас. Коштуница ҳарбий жиноятчиларни Сербияда суд қилиниши тарафдоридир.